Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 20 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бир-бирини ва икки мамлакатнинг биродар халқларини баҳор айёми - Наврўз билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг энг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Ўтган йил август ойида Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифида эришилган келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорлик бўйича режаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Иқтисодий ҳамкорлик йили доирасида биргаликда самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва кўплаб бошқа тармоқлардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.
Бундан ташқари, маданий-гуманитар алмашинув доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Давлат раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама саммитлар режасини кўриб чиқдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг