Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларнинг биринчи йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Латвия ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларнинг биринчи йиғилиши онлайн форматда ўтказилди.
Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланиб бораётганлиги таъкидланиб, улар мустаҳкам тарихий асосларга эга эканлиги ҳамда ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида ривожланиб бораётганлиги қайд этилди.
Тадбирда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция, экспорт, туризм, маданият, таълим, қишлоқ хўжалиги, миграция, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги муносабатларни кенгайтириш муҳокама қилинди.
Парламент аъзолари Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги муносабатларни, шу жумладан савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантиришга эътибор қаратди.
Кўпқиррали ҳамкорликни, хусусан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги алоқалар, иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, биродарлик алоқаларини ўрнатишда парламентлар иштирокини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.
Йиғилиш якунида қўшма ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг