Ўзбекистон ва Хорватия ўртасида парламентлараро ҳамкорлик кенгаймоқда
Жорий йил 28 октябрь куни «Ўзбекистон-Хорватия» ва «Хорватия-Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари аъзоларининг онлайн шаклда учрашуви ўтказилди.
Учрашув чоғида мамлакатимизнинг Хорватия билан парламентлараро, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим соҳаларидан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, шунингдек, қўшма савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ИТ-лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар. Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хорватия парламенти вакиллари юқори технологиялар ва инновациялар, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик каби йўналишларда шерикликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг