Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик фаоллашмоқда
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Ҳиндистоннинг Андҳра Прадеш штатида жойлашган “SRM University“ олий таълим муассасасининг халқаро алоқалар департаменти директори Адити Жаин билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларга замонавий талаблар даражасида билим олиш ва ўз салоҳиятини амалга ошириш учун яратилаётган шароитлар, ушбу йўналишдаги халқаро ҳамкорлик самарасида эришилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.
Ҳиндистон билан мазкур йўналишда йўлга қўйилган сермаҳсул алоқаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. “Амити” ва “Шарда” университетлари ҳамда “Самбрам” ва “Ачаря” институтлар гуруҳларининг Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритаётган бўлинмалари тажрибаси ҳақида сўзлаб берилди.
Адити Жаин Ўзбекистонда таълим соҳасида жорий этилаётган ўзгаришлар ва янгиланиш жараёнини ҳиндистонлик ҳамкорлар, жумладан, “SRM University“ вакиллари катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини таъкидлади. Мазкур университет Ўзбекистон олий билим юртлари билан ахборот технологиялари йўналишида кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни бажаришдан манфаатдор эканини билдирди.
Ўзаро шериклик стартап лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича тренинглар ўтказиш, онлайн-дарслар уюштириш, ўқитувчилар ва талабалар алмашиш дастурларини йўлга қўйиш, мутахассислар малакасини ошириш ва бошқа йўналишларни қамраб олиши мумкинлиги урғуланди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон олий билим юртлари ва “SRM University“ университети ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг