Ўзбекистон ва АҚШнинг Юта штати билан ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Америка Қўшма Штатларининг Юта штатида сиёсий, иқтисодий ва илмий доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда.
Юта Сенати президенти Стюарт Адамс билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, инвестицияларни фаол жалб этиш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация аъзолари томонидан Ўзбекистонга Юта тажрибасини татбиқ қилиш, хусусан, тоғ-кон саноати, нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, шунингдек, электротранспорт учун батарея ҳамда яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар бўйича таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, Оролбўйи ҳудудида экологик муаммоларни ҳал этишда Юта штатининг илмий-услубий тажрибасидан фойдаланиш, артемия етиштириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси Юта штати университетлари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда қўшма таълим дастурлари ҳамда талабалар алмашинуви лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Бўлиб ўтган учрашувларда томонлар Ўзбекистон ва Юта штати ўртасида иқтисодиёт, таълим ҳамда маданият соҳаларида ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр эканлиги билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг