Индонезиядаги кўчки қурбонлари сони 25 нафарга етди

15:16 26 Январь 2026 Дунё
255 0

Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида юз берган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 нафарга етди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Индонезия Миллий табиий офатларни бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, қидирув-қутқарув ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.

Айни пайтда 65 нафар инсон бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда.

Хабарда айтилишича, кучли ёмғирлар, ер қатламининг беқарорлиги ҳамда такрорий кўчки хавфи сабаб қидирув ишлари бир неча бор вақтинча тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни кўчки Ғарбий Бандунг округида жойлашган Пасир Лангу аҳоли пунктини қоплаб олган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер