Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъат асарлари жамланган “Моҳир ижодкорларнинг ижодий меросидан Ўзбекистон тасвирий санъати” номли каталог чоп этилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Феруза Обиджонова маълум қилди.
Ўтган 2023 йилда “Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали”, “Toшкент-2023” II халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми ҳамда IV Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилди.
“Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида илк бор Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо мамлакатлар рассомларининг халқаро “Турк дунёси рассомларининг учрашуви” ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди.
Шунингдек, илк бора Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Art Gallery” аукцион уйи фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши сайлов натижаларига кўра 9 нафар ҳақиқий аъзолар тасдиқланди.
Шу билан бирга Қозоғистоннинг атоқли рассоми, “Қозоғистон Республикаси Бадиий академияси” жамоат фонди президенти Aмандос Aканаев Ўзбекистон Бадиий академиясининг фахрий хорижий аъзоси этиб тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг