Ўзбекистон суд тизимини янада мустаҳкамлаш йўлида
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) нинг "Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш" дастури лойиҳаси раҳбари Кристоф Копецки билан учрашди.
Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган.
Шу ўринда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, дунё стандартларига уйғун судлов тизимини яратишда халқаро ҳамкор ташкилотларнинг кўмаги муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Хусусан, кейинги йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар қаторида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” дастури доирасида қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, ушбу лойиҳа доирасида ўтган икки йил давомида судьялар учун бир нечта хорижий хизмат сафарлари ташкил этилиб, ўзаро ҳамкорликда суд-ҳуқуқ соҳасидаги долзарб масалаларга бағишланган бир неча семинар ва тренинглар ўтказилди.
Учрашув давомида Олий суд ва “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” минтақавий дастури ўртасида суд-ҳуқуқ соҳасидаги амалий ҳамкорлик самарали давом эттирилиб, Ўзбекистон суд тизимини янада мустаҳкамлаш йўлида ўз натижасини беришга ишонч билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг