Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг Биринчи хонимлари учрашди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикасининг Биринчи хоними Пэн Лиюань билан учрашув ўтказди.

Зироат Мирзиёева Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг илдизлари жуда узоқ ўтмишга бориб тақалиши, халқларимизнинг бой тарихи ва маданияти бугун дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида жадал ривожланиб бораётган муносабатларимизга муҳим асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.
Дўст Хитой халқини ой тақвими бўйича кириб келаётган Янги йил – Чунь Цзе байрами билан қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирди.

Пэн Лиюань Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан қарор топган яқин дўстона муносабатларни қадрлаши, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора юксалиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.
Суҳбат ҳар доимгидек самимий муҳитда ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг