Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида «Жиноятчиликни илмий тадқиқ қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»
Кеча, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида «Жиноятчиликни илмий тадқиқ қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир институт фаолияти, илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари, жиноятчилик тенденцияларининг таҳлили ва замонавий криминологик таҳдидлар юзасидан жамоатчиликни хабардор қилиш, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги чора-тадбирлар юзасидан очиқ мулоқотни таъминлашдан иборат бўлди.
Ҳозирда Криминология тадқиқот институти томонидан 15 га яқин, хусусан Германия, Туркия, Жанубий Корея, Россия ва бошқа хорижий давлатлардаги криминология институтлари, жиноятчиликни тадқиқ қилиш марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Тадбирда ушбу давлатларда жиноятчиликка қарши курашишнинг илғор амалиёти, жумладан кибержиноятчилик, вояга етмаганлар жиноятчилиги ва реабилитация дастурлари бўйича тажрибалар намойиш этилди.
Иштирокчилар жиноятчилик бўйича статистик таҳлиллар, сўровномалар, илмий прогнозлар ва криминоген ҳудудларни аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари ҳамда жиноятчиликнинг омилларини аниқлашдаги инновацион ёндашувлар билан танишди.
Шунингдек, институт томонидан нашр этилган криминологик журналлар, илмий мақолалар, услубий қўлланмалар, ахборот варақалари ва ижтимоий фойдали буклетлар тақдим этилди. «Криминологик фаолият» миллий ва «Криминология» халқаро журналининг янги сони, вояга етмаганлар билан ишлашга доир методик тавсиялар тақдим қилинди.
Бундан ташқари, ушбу анжуман давомида меҳмонларга жиноятларни таҳлил қилишда қўлланилаётган технологик воситалар: электрон назорат тизимлари, смарт-браслетлар, интерактив мониторинг панели ва келгусидаги сунъий интеллект асосида жиноят прогнози бўйича ишланмалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Давронбек ЭРНАЗАРОВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг