Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги қандай танлов эълон қилди?
Иллюстратив фото
Капитал бозори ривожланиши йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшганларда iPhone XS смартфонини ютиб олиш имконияти бор.
Барча дизайнер ва ижодкор шахсларни Агентлик логотипини ишлаб чиқиш учун танловда иштирок этишга таклиф этамиз.
ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:
1. Саҳифамизга обуна бўлиш.
2. Ҳар бир эълонга (публикация) "лайк" босиш.
3. Эълонни репост қилиш.
Асосий талаб қуйида санаб ўтилган мезонларга мос келадиган махсус логотип яратишдир:
- логотипда Агентлик фаолияти ва ваколатлари акс этган бўлиши зарур;
- логотип корпоратив, қатъий ҳамда замонавий кўринишда бўлиши керак;
- Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларининг элементлари ҳам қабул қилинади.
Танлов натижаларига кўра ғолиб ташриф қоғози (визитка), тақдимотлар (презентация) учун дизайн шаблонларини, эксклюзив бланкалар, брошюра ва Брендбукни яратиш мажбуриятини олади.
Танловда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин.
Танлов иштирокчилари ўз таклифларини 2019 йилнинг 20 февралидан 1 марти соат 18: 00 га қадар t.umarova@csm.gov.uz электрон манзилига юборишлари мумкин (Электрон хат мавзуси: “танлов”).
Танлов натижалари жорий йилнинг 5 март куни Facebook’даги расмий саҳифамизда эълон қилинади .
Танлов ғолиби iPhone XS смартфонини қўлга киритади. Фурсатни бой берманг!!!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг