Ўзбекистон Республикаси делегациясининг 12-йиғилишида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари иштирок этди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2022 йил 11 декабрь куни Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бошчилигидаги делегация БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг 12-йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда, шунингдек, Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Хусаинзода, Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги департаменти бошлиғи Дидар Теменов, МОПДММ раҳбари Наталя Герман ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар экспертлари иштирок этди.
Учрашувда Марказий Осиёдаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақадаги хавфсизликка оид асосий чақириқлар ва таҳдидлар, МОПДММнинг жорий йилдаги фаолияти натижалари, шунингдек, 2023 йилга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси ўз нутқида ташқи сиёсатнинг муҳим йўналишлари ва давлатимиз раҳбарининг муҳим ташаббуслари ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон яхши қўшничилик ва минтақавий шериклик кун тартибини изчил илгари сурмоқда.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистоннинг Оролбўйида экологик ҳалокатнинг олдини олиш ва «яшил» кун тартибини илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида маълумот берилди.
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон ҳукумати билан томонлар мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокара гуруҳини шакллантириш ҳақидаги ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир иштирокчиларига Афғонистоннинг янги ҳукуматига нисбатан мамлакатлар позицияларини яқинлаштиришга, ушбу давлатни тинч тараққиёт йўлида ўзаро манфаатли келишувга эришиш учун шарт-шароит яратишга хизмат қиладиган ташаббуснинг асосий мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг