Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича ташаббуслари халқаро даражада қўллаб-қувватланмоқда — БМТ вакили
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Аввал хабар берганимиздек, 11 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ашхобод шаҳрида Туркманистон бетарафлигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган «Мулоқот – тинчлик гарови» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этди.
Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Туркий давлатлар ташкилоти, Европа Иттифоқи каби нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатларнинг дипломатик корпуслари ва халқаро ташкилотларнинг Ашхободдаги ваколатхоналари раҳбарлари қатнашди.
Анжуманда сўзга чиққан БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари, БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари Маркус Потселнинг сўзларига кўра, афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши, умуммиллий келишувга эришиш, инклюзив сиёсий жараённинг таъминланиши Афғонистон билан мулоқотни давом эттириш зарурлигини тақозо қилади.
Шу нуқтаи назардан, БМТ вакили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 октябрда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити доирасида илгари сурган Афғонистон бўйича халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Маркус Потселнинг таъкидлашича, ушбу ноёб формат афғон муаммолари бўйича глобал миқёсда кенг келишувга эришиш ва Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг