Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Токиога расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака билан музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашувда Япониянинг ушбу етакчи молия институти билан кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда стратегик шерикликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Лойиҳалар доирасида маблағларни ўзлаштириш суръати сезиларли даражада ўсди.
Лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан ошди. Соғлиқни сақлаш, энергетика, транспорт, таълим, саноат ва бошқа устувор соҳаларда яна 3 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда.
Ташриф доирасида иқтисодий зоналар, таълим, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаларини ривожлантириш ҳамда тиббий ускуналар етказиб бериш бўйича янги келишувлар имзоланди.
Япония томони қўшма Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази ва Ёшлар инновация маркази фаолиятини кўп йиллардан буён қўллаб-қувватлаб келаётгани юқори баҳоланди.
Агентликнинг энергетика секторини ривожлантириш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш ва камбағалликка қарши курашиш, илғор муҳандислик кадрларини тайёрлаш ҳамда “Бир қишлоқ – битта маҳсулот” лойиҳаси кўламини оширишдаги иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Япония инвесторлари учун махсус иқтисодий зона барпо этиш лойиҳасини тез фурсатларда ишга туширишга тайёр эканини билдирди.
Учрашув якунида давлатимиз раҳбари JICA билан 2030 йилга қадар Янги ҳамкорлик дастури доирасидаги лойиҳаларни ўз вақтида тайёрлаш ва уларнинг натижалари барқарор бўлишини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Африка пингвинлари 2036 йилга бориб, балиқ танқислиги сабаб йўқолиб кетиши мумкин
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг