Ўзбекистон Покистон билан авиакарго хизмати бўйича келишувга эришди
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Карачи шаҳрида TCS транспорт-логистика компанияси раҳбари Халид Аван билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди
Мулоқотда икки мамлакат савдо алоқаларининг изчиллигини таъминлаш, товарларни ўз вақтида ва сифатли етказиб бериш механизмлари, давлатларимизнинг транспорт-транзит салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган.
TCS раҳбари Халид Аван Покистон ва Ўзбекистон ўртасида авиакарго хизматини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирган. Унинг таъкидлашича, бу хизмат тури тез айнийдиган ва қисқа муддатларда етказиб берилиши зарур бўлган маҳсулотларни ташишда кенг имкониятлар яратади.
«Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий боғлиқлик ташаббуси Ўзбекистон ва Покистоннинг транзит ташувлардаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш, ҳаво, автомобиль ва темир йўл инфратузилмалари салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, икки томонлама савдо ҳажмларини максимал оширишга хизмат қилади», — дейди Халид Аван
Шунингдек, Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт/транзит ташувларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида компания ўзаро муқобил йўналишларни ишлаб чиққанини ва фойдаланаётганини, бу фавқулодда юзага келиши мумкин бўлган вазиятлардан тезкор чиқиб кетиш имконини бераётганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, компания Европа ва Америка давлатлари билан туризм йўналишидаги ҳамкорлик тажрибаси асосида Ўзбекистон билан ҳам алоқаларни йўлга қўйиш, TCS бош офиси қошида «Uzbekistan visa facilitation centre» визага кўмаклашиш марказини ташкил этишни режалаштираётганини маълум қилди, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг