Ўзбекистон парламент делегацияси вакиллари Женева шаҳрида турли мавзудаги дебатларда, сессияларда иштирок этмоқда
Илгари хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Женева шаҳрида бўлиб турибди. Делегация аъзолари Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеяси доирасида турли мавзудаги дебатлар ва сессияларда иштирок этмоқда.
Жумладан, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Орал Атаниязова БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда ташкил этилган «Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги» мавзусидаги семинарда иштирок этди.
Муҳокама чоғида ФАОнинг йиллик ҳисоботи маълумотлари тақдим этилди, унга кўра очликка қарши курашиш ва озиқ-овқат таъминоти масалалари ҳамон долзарблигича қолмоқда. Дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам эришилган ютуқларга қарамай, Барқарор ривожланиш мақсадларига, айниқса, тўйиб овқатланмасликнинг барча шаклларига барҳам беришга қаратилган вазифаларга эришиш учун жаҳон ҳамжамияти катта ишларни амалга ошириши лозимлиги таъкидланди.
Иштирокчилар соғлом овқатланиш ғояларини илгари суриш, таълим муассасаларида овқатланиш сифатини яхшилаш, шунингдек, ёшликдан тўғри овқатланиш маданиятини шакллантиришда парламент аъзоларининг муҳим ролини таъкидлади.
Шу билан бирга, сенатор иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги ва тамаки истеъмол қилишга қарши курашиш масалаларига бағишланган сессияларда иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг