Ўзбекистон миллий терма жамоаси «CAFA National Cup» финалида ўйнайди

Кеча, 5 сентябрь куни Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказиб келинаётган «CAFA National Cup» турнирининг «А» гуруҳида учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турни якунлаб берган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикаси билан куч синашди.
Учрашув 4:0 ҳисобида Тимур Кападзе шогирдларининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Акмал Мозговой, Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев ва Азизбек Тўрғунбоевлар муаллифлик қилди.
Шу тариқа гуруҳда 7 очко жамғарган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг финалига йўлланма олди. Энди жамоа мусобақа чемпионлиги учун Эрон терма жамоаси билан куч синашади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги финал ўйини 8 сентябрь куни «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг