Ўзбекистон кубогининг ярим финалига қуръа ташланди

Кеча, 27 август куни Профессионал Футбол Лигаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал баҳсларига қуръа ташланди.
Ушбу қуръа натижасига кўра чорак финалда «Машъал»ни 3:1 ҳисобидаги мағлуб этган «Пахтакор» клуби Самарқанднинг «Динамо» жамоаси билан ярим финалда тўқнаш келадиган бўлди. Мазкур ўйин Самарқанд шаҳрида ўтиши белгиланди.
Иккинчи ярим финалда эса «Бунёдкор»ни сафарда мағлуб этишни уддалаган «Бухоро» ўз майдонида «Сўғдиёна» клубини қабул қиладиган бўлди.
Ушбу ўйинларнинг саналари яқин кунларда маълум қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг