ҲАМАС ва Исроил асирларни алмашишни бошлади
Халқаро Қизил Хоч Ҳаракатининг маълумотларига кўра, гаровда бўлган исроилликларни озод қилиш жараёни бошланди. АҚШ воситачилигидаги сулҳ битимининг биринчи муҳим босқичи доирасида Исроилдаги 2000 га яқин фаластинлик маҳбус ҳам озод этилади.
«Reuters» агентлиги тарқатган видеода Халқаро қизил Хоч қўмитаси логотипи туширилган автомобиллар Хон Юнис шаҳрида ҳаракатланаётгани акс этган. Ушбу транспорт воситалари фаластинлик маҳбусларни ташиш учун фойдаланилиши кутилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп бугун Исроилга жўнаб кетмоқда. У ерда Трамп Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу билан учрашиши ва мамлакат парламентида нутқ сўзлаши режалаштирилган. Шунингдек, у гаровда бўлганларнинг оилалари билан ҳам учрашади.
Шундан сўнг Оқ уй раҳбари Мисрга йўл олади. Қайд этилишича, у ерда Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармерни ҳам ўз ичига олган 20 дан зиёд давлат раҳбарлари иштирокида Ғазо минтақаси келажагига бағишланган саммит бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг