Ўзбекистон корхонаси Польшага трикотаж ва текстиль маҳсулотлари етказиб беради
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Польшада бўлди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тадбир доирасида Фарғона вилояти ва Олтиариқ туманида етиштирилган қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
«Олтиариқ туманида фаолият олиб бораётган «Нamza expo art tekstiL» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган трикотаж ва текстиль маҳсулотларини сотиш учун Варшавада Савдо уйи ташкил этилди. Мазкур корхона жорий йил якунига қадар Польшага 7 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотлар етказиб беради.
Тадбир якунида икки давлат тадбиркорлари ўртасида В2В учрашувлар ўтказилди. Унда 15 миллион АҚШ долларга тенг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва текстиль маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди», дейилади хабарда.
Варшава шаҳридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Европа давлатлари бўйлаб етказиб берувчи «EWA-BIS» МЧЖ раҳбари Марек Марзес билан учрашувда эса Фарғона вилояти ва Олтиариқ туманида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Польша орқали Европа бозорларига сотишга тўғрисидаги келишувга эришилди.
Ўзбекистон вакиллари сафар давомида Варшава шаҳридаги бозорларда бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва уларни сотиш жараёнлари ҳамда нархларни ўрганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг