Ўзбекистон инновацион ривожланишда сезиларли ютуқларга эришмоқда

Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожланиш стратегияси мамлакатда илм, технология ва замонавий ишланмаларни иқтисодиётга интеграция қилишни рағбатлантириш орқали барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган муҳим дастур ҳисобланади. 2024-йил якунлари ушбу соҳадаги жиддий илгарилашлар билан ёдда қолди.
Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти эълон қилган Глобал инновация индексида Ўзбекистон 83-ўринни эгаллади (133 давлат орасида) ва минтақадаги 10 давлат ичида тўртинчи ўринни қайд этди. Бу эса мамлакатдаги инновацион сиёсатнинг амалдаги самарадорлигини тасдиқлайди.
Ҳисобот даврида мамлакатдаги инновацион инфратузилма субъектлари сони 55 тага етди. Жумладан:
— 17 та технологик парк,
— 19 та бизнес-инкубатор ва акселератор,
— 14 та инновация маркази,
— 3 та технологиялар трансфери маркази,
— 1 та инновацион кластер ва венчур фонд фаолият кўрсатмоқда.
Янги ташкил этилган 22 та спин-офф корхона доирасида 136 та иш ўрни яратилди, 35 турдаги маҳсулот ва 18 турдаги янги хизматлар йўлга қўйилди. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш кўрсаткичи режага нисбатан 113,5 фоизга бажарилиб, 312 та лойиҳа муваффақиятли бозорга чиқди. Бундан ташқари, хусусий сектор томонидан илмий-тадқиқотларга инвестициялар ҳажми 5,5 млрд сўмни ташкил қилди.
Тадқиқот ва ишланмаларга йўналтирилган умумий харажатлар 4,58 трлн сўмни ташкил этди ва бу ЯИМнинг 0,4 фоизига тенг бўлди (режа — 0,3 фоиз).
2024-йилда 119 та янги технология патентланиб, давлат рўйхатига олинди. Шу жумладан,
— 83 та патент — олий таълим муассасаларига,
— 28 та — илмий ташкилотларга,
— 8 та — хусусий сектор ва бошқа субъектларга тегишли.
Янги иш ўринлари сони 13 733 тага етди, бу режага нисбатан 101,7 фоизлик кўрсаткични ташкил қилади. Олий таълимдан кейинги илмий изланувчилар сони 22 905 нафарга етди ва шундан 11 826 нафари мустақил тадқиқотчилар ҳисобланади.
Мақсадли кўрсаткичлар вилоятлар кесимида ҳам ижобий натижаларга эришди, жумладан:
— инновация марказлари сони — 216 та (102,9%);
— технологик инновацияга эга саноат корхоналари — 265 та (101,5%);
— янги технологиялар — 192 та (103,2%);
— рўйхатга олинган патентлар — 165 та (201,2%);
— халқаро ҳамкорликдаги лойиҳалар — 92 та (116,5%).
Ушбу рақамлар Ўзбекистоннинг илмий-инновацион тараққиёт сари қатъий йўл тутаётганидан далолат беради. Инновациялар нафақат иқтисодий ўсиш, балки янги авлод тадқиқотчилари ва ихтирочиларини тарбиялашда ҳам муҳим восита бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг