Ўзбекистон ҳарбийлари Кореяда ўтказилган мусобақада учинчи маротаба мутлақ ғолиб бўлди
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбийлари Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро ҳарбий мусобақада кетма-кет учинчи бор мутлақ ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақада 16 та жамоа — Жанубий Корея, Ўзбекистон, АҚШ, Янги Зеландия, Камбоджа ҳамда НАТО вакиллари иштирок этди. Ҳарбийлар тоғолди, ўрмон ва шаҳар шароитида ташкил этилган 12 босқичли шартли жанговар синовларда ўзаро беллашди.
Ўзбекистон жамоаси рақибнинг асосий қўмондонлик пунктини 21 дақиқада (рекорд натижа) йўқ қилди, мудофаа бўлимида эса бу вазифани 25 дақиқада бажариб, барча иштирокчилар орасида энг юқори натижани кўрсатди.
Бундан ташқари, мусобақада берилган махсус мукофотлардан бири бўлган «Энг яхши ўқчи» номинацияси ҳам Ўзбекистон делегацияси вакилига насиб этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг