Ўзбекистон — Германия: тенг манфаатли ҳамкорлик юқори поғонага кўтарилмоқда
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида хорижий ва қўшни давлатлар билан ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш, дўстона муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар натижасида нафақат Марказий Осиё, балки иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар билан ҳам тенг манфаатли ҳамкорлик юқори поғонага кўтарилмоқда.
Янги Ўзбекистоннинг Европа давлатларига янги эшиклари очилди. Мазкур минтақа билан бутунлай ўзгача, конструктив муносабатлар бошланди. Парламентлараро алоқалар ҳам мустаҳкамланиб бормоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси
Мулоқот аввалида А. Саидов Т.Клиннерни мамлакатимизга элчи этиб тайинлангани билан қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида муваффақият тилади.
Меҳмонга юртимизда кейинги йилларда барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Олий Мажлиснинг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, фракциялар, қўмиталар ва комиссиялар иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида ахборотлар тақдим этилди.
Учрашувда икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлар қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ўртасида алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида,
Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг