Ўзбекистон — Эрон ўйинида дуранг қайд этилди. Статистика нима дейди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати – 2026 саралашининг 2-босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувда Теҳронда Эрон миллий терма жамоаси билан ўйинда голсиз дуранг қайд этди.
Мезбонлар, кутилганидек, тўп назоратини ўзларига олишди (53/47). Юртдошларимиз томонидан дарвозага йўлланган 7 та зарбадан биттаси аниқ бўлган бўлса, худди шунча аниқликка эришиш учун форслар 12 маротаба уринишларига тўғри келди.
Терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва мезбонлардан Салеҳ Ҳардани сариқ карточка билан «сийланди».
Шу тариқа, ҳамюртларимиз гуруҳда 14 очко билан иккинчи ўринни эгаллашди. Катанец шогирдлари тўплар нисбати туфайли форслардан орқада қолди.
Жаҳон чемпионати – 2026 саралашининг 3-босқичига қуръа шу ой охирида ташланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг