Ўзбекистон элчиси Латвия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Тимур Раҳмонов кеча Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширди.
Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Латвия Президенти Рига ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳолатини юқори баҳолади. У 2023 йил охирига келиб Ўзбекистон Латвиянинг энг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланганини таъкидлади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак баҳоланиб, уларнинг натижалари Европа Иттифоқининг барча давлатлари томонидан мамнуният билан қабул қилинаётгани алоҳида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Раҳмонов 13 март куни Латвия пойтахтига Ўзбекистоннинг янги элчиси сифатида етиб келди. У мамлакатимизнинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган Қадамбай Султонов ўрнига тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг