Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театри асосчиси Григорий Спектор вафот этди
Фото: Маданият вазирлиги
Театр режиссёри, Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театри (оперетта) асосчиларидан бири, Россия Федерациясининг санъат арбоби Григорий Спектор 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Григорий Спектор – бетакрор режиссёрлик маҳоратига эга бўлган истеъдодли санъаткор эди. У ижодий фаолияти давомида 110 дан ортиқ драматик ва опера спектаклларини саҳналаштирган.
«У ўз ижоди билан Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театри (оперетта)нинг тарихида ёрқин саҳифалар қўшганлиги ҳамда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди», дея Григорий Спекторнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган Маданият вазирлиги.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг