Ўзбекистон чет давлатларга 6 ойда 368,6 млн долларлик мева сотди

Иллюстратив фото
Ўзбекистонда 2025 йил январь июнь ойларида чет давлатларга 368,6 миллион долларлик мева сотди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Ўғилой Болтабоева маълум қилди.
Сотилган меваларнинг умумий ҳажми 311 минг тоннани ташкил қилган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 43 фоизга кўп экспорт амалга оширилган дегани.
Қайд этилишича, ҳар йили республикада 3,4 миллион тонна мева ва 1,9 миллион тонна узум етиштирилади. 2024 йилда 2,3 миллиард долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилинган. Экспортнинг 1,5 миллиард долларлик қисми мева-сабзавот бўлган.
Жорий йил январь июнь ойларида мева экспортёрлари томонидан сотилган меваларнинг 11 фоизини 42,1 минг тонна бўлган 96,8 миллион долларлик гилос, 3,6 фоизини 6,7 миллион долларлик олма, 3,9 фоизини 10 миллион долларлик олхўри ҳамда 15 фоизини 41 миллион долларлик ўрик ташкил этган.
Бундан ташқари, 2025 йилда жами бўлиб, 10 та агрологистика маркази ишга туширилиши белгиланган бўлиб, бугунни кунда 4 таси фойдаланишга топширилди. Жумладан, Сурхондарё, Навоий Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 1 та дан агрологистика марказлари ишга тушди.
Аввалроқ Қашқадарёда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг