Ўзбекистон АСЕАН дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилади
Малайзияда ўтказилган учрашувда Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН)нинг Жануби–Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш бўйича аризаси маъқулланди. Бу ҳақда “Дунё“ ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг АСЕАНнинг Жануби–Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.
Қарийб бир йиллик тайёргарлик жараёнлари ва музокаралардан сўнг, Куала Лумпур шаҳрида Малайзия раислигида бўлиб ўтган АСЕАН Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистоннинг ушбу шартномага қўшилиш бўйича аризасини маъқуллаган.
Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси 1976 йил 24 февралида Индонезиянинг Бали шаҳрида имзоланган бўлиб, АСЕАН минтақасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат, деб тан олинади.
Ўз навбатида, АСЕАН минтақаси Жануби-Шарқий Осиёнинг 11 давлатини ўз ичига олган ва 700 миллион нафарга яқин аҳолига эга бўлган йирик бозор ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг мазкур шартномага қўшилиши мамлакатимиз учун ушбу минтақада янги имкониятларни очади. Бунда, нафақат давлат ва давлат ўртасидаги G2G ҳамкорлик, балки савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларнинг янада фаоллашишига, йирик хорижий корхоналарнинг ишончи ортишига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг