Ўзбекистон аҳолисининг 10 фоизини кексалар ташкил қилмоқда
Ўзбекистон аҳолисининг 10 фоизини кекса ёшлилар ташкил этади, шунингдек, 760 минг нафардан зиёд шахсда ногиронлик мавжуд.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг матбуот анжуманида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, ривожланган давлатлар аҳолиси таркибининг 25 фоизини кекса авлод вакиллари ташкил қилиб, бу кўрсаткичлар йил сайин ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда.
Туғилиш кўрсаткичининг нисбатан баландлигига қарамай, бугунги кунда республика аҳолисининг 10 фоизини кекса авлод вакиллари ташкил қилмоқда.
Дунё аҳолисининг 15 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил қилиб, бугунги кунда уларнинг сони 1 миллиард нафарга етди. Ўзбекистонда 760 минг нафардан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилиб, улар ижтимоий ҳимоя ва қўллаб қувватлаш, тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг