Ўзбек ва қорақалпоқ бир халқ ва бир миллат — Бахтиёр Ҳусанов
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида тадбир бўлиб ўтмоқда.
Унда “Маърифат тарғиботчилари” жамияти раҳбари Бахтиёр Ҳусанов, элимиз суйган шоира Зулфия Мўминова, таниқли санъаткорлар иштирок этмоқда.
Тадбирни Бахтиёр Ҳусанов очиб берди.
«2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ва мамлакатимизда ёшларга янги имкониятлар яратиш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида хам “Маданият уй”лари қурилмоқда, янги кутубхоналар иш бошлаяпти. Бу каби ишлар бежизга амалга оширилмаяпти.
Зеро, бу ислоҳотлар замирида мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда адабиёт, санъат, маънавият ва маърифат соҳаларининг мавқейини янада ошириш мақсад қилиб қўйилган. Бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида узоқ гапириш мумкин. Мен айни дамда бир нарсани айтишим мумкин, ўзбек ва қорақалпоқ бир халқ ва бир миллат”, деди у.
Шундан сўнг Бахтиёр Ҳусанов фарзанд тарбиясида ота-оналар масъулияти ошириш масаласига тўхталиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг