Ўзбек миллий мақом санъати марказига директор тайинланди
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг тегишли буйруғига асосан, Фаррух Юнусов Ўзбек миллий мақом санъати маркази Бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу тайинлов жамоага Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинган. Йиғилишда Марказнинг марказий аппарати ходимлари ҳамда Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли ижодий жамоаси иштирок этган.
Йиғилиш давомида Баҳодир Аҳмедов Фаррух Юнусовни табриклаб, мақом санъати йўналишида янги ташаббус ва амалий ёндашувларни амалга оширишини таъкидлаган. Шунингдек, ўзбек миллий санъатини тарғиб этишда тизимли лойиҳалар устида ишлаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган.
Маълумот учун, Фаррух Юнусов фаолияти давомида Маданият вазирлиги тизимидаги турли муассасаларда –«Ўзбекконсерт» давлат муассасаси ва Маданият вазирлигининг марказий аппаратининг ижодий ва ташкилий лавозимларида фаолият юритган. Шунингдек, у тайинловга қадар Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг