Ўзаро манфаатли шериклик ҳар томонлама мустаҳкамланади
Пойтахтимизда ўтказилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимиз тараққиёти ва истиқболи учун жуда ҳам фойдалидир.
Бинобарин, мамлакатимизни ривожлантириш бўйича галдаги қадамлар, саноатни юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш, миллий энергетика тармоғини трансформация қилиш ва муқобил энергия манбаларига ўтиш чоралари, минтақа мамлакатларининг транспорт жиҳатидан боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва транзит салоҳиятини ошириш масалалари ҳам форум қатнашчиларининг диққат марказида бўлди.
Президентимиз форумда нутқ сўзлар экан, 2017 йилда хорижий валютани конвертация қилиш, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш бўйича чекловлар бекор қилинганини, банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиққанини, Халқаро ҳамжамият учун очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имконияти яратилганини ва яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилишини айтиб ўтди.
Энг қувонарлиси, бу кўрсаткичлар бўйича мамлакатимиз минтақадаги энг очиқ давлат мақомига эга бўлди.
Биринчи Тошкент халқаро
Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг