Озарбайжон Нотариал палатаси ҳамда Адлия вазирлиги делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди
Ўзбекистон Нотариал палатасининг таклифига биноан 29 август куни Озарбайжон Нотариал палатаси ҳамда Адлия вазирлиги делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар бермоқда.
- Ташрифдан мақсад, Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш орқали ўзаро тажриба алмашиш, лотин нотариати ривожига ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат, - деди делегация раҳбари, Озарбайжон Нотариал палатаси раиси Гусейн Мамедов.
Озарбайжонлик меҳмонлар дастлаб Самарқанд шаҳрида бўлиб, зиёратгоҳ жойларни томоша қилдилар ҳамда Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолиятлари билан танишдилар.
Ташрифнинг иккинчи куни меҳмонлар Тошкент шаҳрида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар – Санам Азимова ҳамда Олга Ли нинг нотариал идораларида бўлиб, нотариусларнинг аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланишлари билан қизиқдилар, бу тажрибани амалиётда кўрдилар.
Шундан сўнг Озарбайжон делегацияси Адлия вазирлигида ташкил этилган «Ўзбекистон нотариуслари фаолиятида ахборот технологияларини қўллаш тажрибаси ва уни ривожлантириш» мавзусида презентацияда қатнашдилар.
Айтиш жоизки, презентациядан кейинги муҳокама ва тажриба алмашиш жараёни жуда қизиқ ўтди. Озарбайжон адлия вазирлиги масъул ходими Заур Ҳасанов Ўзбекистонда жорий этилган «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими ҳақида презентация ўзида катта таассурот қолдирганини таъкидлаб, Озарбайжонда жорий қилинган мобил нотариат иловаси ҳақида сўзлаб берди ҳамда ундан фойдаланишнинг осон ва қулайлигини амалда кўрсатиб берди.
Ташриф Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш тадбири билан давом этди.
Ҳар иккала палата раҳбари узоқ олиб борилган музокара ва онлайн мулоқотлардан сўнг, фаолиятни ўзаро тажриба алмашлаш орқали ривожлантириш мумкин деган фикрга келишганини таъкидладилар.
- Озарбайжон Нотариал палатаси, худди Ўзбекистон Нотариал палатаси сингари ташкил этилганига кўп бўлмаганига қарамасдан, халқаро нотариатда ўз ўрнига эга, прогрессив ривожланиб бораётган ташкилотлардан, - деди Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров. – Ўйлайманки, ҳар иккала томоннинг бир-биридан ўрганадиган жиҳатлари кўп. Барча саъй-ҳаракатларимизнинг натижаси ўлароқ аҳолимизга нотариал хизматларни кўрсатишни юксак даражага олиб чиқиш, сифатли хизмат кўрсатиш, фуқароларнинг вақтини тежаш ва сарсонгарчиликларнинг олдини олишдан иборатдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг