Ўтган йилда қарийб 90 минг мигрант Россиядан депортация қилинган
Россия Федерал суд ижрочилари хизмати 2024 йилда 88 минг ноқонуний мигрантни депортация қилган. Бу ҳақда Россия Суд ижрочилари федерал хизмати (SIFX) раҳбари Дмитрий Аристов маълум қилган.
Аристов Суд ижрочилари федерал хизмати ходимлари суд қарорига биноан ноқонуний мигрантлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юборишини таъкидлаган. Бу ҳақда у чоршанба кунги сенат йиғилишида гапирган.
Сўнгги йилларда олиб борилган миграция сиёсати натижасида Россиядан чиқариб юбориш ҳолатлари кескин ошди. Жумладан, 2024 йилги натижа 2023 йилдан икки бараварга кўпроқ. 2023 йилда 60 та давлатга жами 44 минг мигрант депортация қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг