“Осмондаги болалар-3” фильми суратга олинади
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киноконцерни ДУК томонидан “Осмондаги болалар-3” бадиий фильми яратилади.
Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Зулфиқор Мусоқов.
“Осмондаги болалар-3” тўлиқ метражли бадиий фильми аввалги қисмларини такрорламасдан ўзгача талқинда суратга олинади. Унда “Осмондаги болалар 1,2” фильмларидаги қадрдон қаҳрамонлар Хуршид, Жавоҳир, Ҳамдам ва Бахтиёрларнинг оталик мақомига эришгани ва фарзандлари билан муносабатлари акс этади.
Зулфиқор Мусоқов машҳур “Осмондаги болалар” фильмининг янги талқини ҳақида гапирди:
— Менга телефон ва ижтимоий тармоқлар орқали “Қачон “Осмондаги болалар” фильмини навбатдаги қисми чиқади? Бизга қаҳрамонларнинг тақдири қандай бўлгани жуда қизиқ” деган кўплаб мурожаатлар бўлди. Бундан билинадики, томошабин уларни ўзлари билан бир ҳаётда яшаётгандек қабул қилган.
Шундан сўнг, “Осмондаги болалар-3” фильмини сценарийсини ёздим. Уни Кинематография агентлиги Бадиий кенгашига тақдим қилдим. Кенгаш фильм сценарийсини ижобий баҳолади. Ҳозирда ижодий гуруҳ билан мазкур кинофильм устида иш бошлаганмиз.
Қаҳрамонлар ўша-ўша. Актёрларга таклифимни айтганимда, улар бажонидил рози бўлди. Фильмда Хуршид кўзга кўринган жарроҳ, Ҳамдам таниқли сценарист, Жавоҳир спорт мураббийи бўлиб етишади. Бахтиёр эса отасининг изидан бориб, бизнес билан шуғулланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон санъат арбоби, кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов “Абдуллажон”, “Бомба”, “Кичкина табиб”, “Осмондаги болалар 1, 2”, “Ватан”, “Хазонрезги”, “Қўрғошин”, “Новда”, “Қовун”, “Дадам бетоб”, “Берлин-Оққўрғони”, “Ҳайрат” каби фильмларни суратга олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг