Ўсимликлардан тайёрланган табиий парчаланадиган пластик яратилди
Фото: «Getty Images»
Россиядаги Тула давлат университети (ТулДУ) олимлари табиий равишда парчаланадиган янги турдаги полимерни яратди. Бу ҳақда “Journal of Polymers and the Environment” журналида эълон қилинган мақолада маълум қилинди.
Ҳозирда маиший ва саноат эҳтиёжлари учун ишлатиладиган кўпгина ўрамалар нефть маҳсулотларига асосланган полимерлардан тайёрланади. Аммо олимлар фойдали қазилмалар захираси камайиб бораётгани сабабли инсоният келаси асрда хомашё етишмовчилиги билан тўқнашиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Тула университети мутахассислари эса ёғоч биомассаси ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан янги турдаги биополимерни ишлаб чиқди. У 300 даражагача бўлган ҳароратга чидамли бўлиб, табиатда микропластик қолдирмасдан парчаланиш қобилиятига эга.
ТулДУ лабораторияси мудири Богдан Карлинскийнинг таъкидлашича, полимер “клик-кимё” усули орқали яратилган бўлиб, бу йўналиш Нобель мукофоти билан эътироф этилган замонавий органик синтез усули ҳисобланади. Унинг фикрича, бундай тадқиқотлар келажакда углерод нейтраллигига эришиш ва қайта тикланмайдиган ресурслар танқислиги сабабли юзага келиши мумкин бўлган экологик инқирозларни олдини олишга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг