Ўш давлат университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон ва Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорларининг иккинчи форуми доирасида Навоий Давлат педагогика институти ва Ўш давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
— Ҳамкорлик меморандумига асосан, эндиликда олийгоҳларимиз ўртасида профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинуви йўлга қўйилади. Илмий тадқиқотчилар амалиёти ташкил қилиниб, илмий лойиҳалар, симпозиумлар, анжуманлар ўтказилади, — дейди Навоий Давлат педагогика институти ректори Муҳиддин Калонов. — Ушбу ҳамкорлик олий таълим муассасалари ўртасида билим ва таълим алмашишга хизмат қилиб, икки мамлакат учун маданий алоқалар юксалишида муносиб ўрин тутади.
Маълумот ўрнида, Ўш давлат университетида бугун 72 та мутахассислик бўйича 28 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Университетда 15 та факультет, 3 та ўқув институти, 3 та коллеж, 2 та лицей, 1 та болалар боғчаси, аспирантура, ординатура ва магистратура бўлимлари мавжуд. У 21 та ўқув биноси, 8 та талабалар турар жойи, 2 та тиббиёт поликлиникаси, 7 та клиник база, хорижлик мутахассислар учун меҳмонхона, 5 та дам олиш маскани ва Иссиқкўл соҳилидаги панционатга эга. Албатта, мазкур салоҳият ва ҳамкорлик университет мақомига эга бўлишга ҳозирлик кўраётган Навоий Давлат педагогика институти учун муҳим аҳамиятга эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг