Ўртачўл пахтазорларида янги авлод пахта териш машиналари

18:18 03 Сентябр 2025 Жамият
144 0

Қизилтепа туманининг Ўртачўл ҳудуди ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ўзлаштирилган. Қўшни ҳудудлардан саргузаштталаб “чўлқувар”лар сафарбар этилиб, катта миқдордаги маблағлар йўналтирилган.

Лекин Ўртачўл ҳудудидаги пахтачилик доим туманимизни ортга тортиб келарди, — дея хотирлайди узоқ йиллар туман ҳокими лавозимида ишлаган Шабон Набиев. — Бунинг асосий сабабларидан бири мулкчилик шаклининг мавҳумлиги бўлса, иккинчидан турли ҳудудлардан келган кишиларнинг “тўрт-беш йил ишлаб қайтамизда” деган омонат шижоати ҳам ўз таъсирини ўтказарди.

Бугун Ўртачўлда ер ва меҳнатга муносабат бутунлай бошқача. Натижада пахта ва ғаллада ҳосилдорлик икки ярим каррагача оширилди. Мисол учун “Валиобод” фермер хўжалиги раҳбари Раъно Валиева Ўртачўлда 30 гектардан ошиқ ерда пахта етиштириб, ҳар йили 100 тоннадан ортиқ пахта хом-ашёсини тарозига қўяди. Муҳими, пахта йиғим-теримининг юракни безиллатадиган ташвишлари ортда қолган.

Ҳудудда мавсумга старт бериларкан, уни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида ташкил этилган семинарда вилоят ҳокими 15 нафар фермерга пахта териш машиналари топширди. Тадбирда етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш, сўнгги агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тавсиялар берилди.

Темур ЭШБОЕВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?