Ўқув муассасаларини иситишда Андижон намунаси яратилмоқда

15:55 15 Сентябр 2020 Жамият
929 0

Бу йил Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида замонавий иситиш тизимидан фойдаланилади. Бу ҳақида Бўстон туманида республика Бош вазирининг ўринбосари Бекзод Мусаев иштирокида бўлиб ўтган навбатдаги семинарда айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, экологик хавфсиз, тежамкор ҳамда юқори ҳажмда ишлаш имкониятига эга бўлган smart (ақлли) иситиш тизими дастлаб 156 та таълим муассасасида синовдан ўтказилади. Республика бўйича Мактабгача таълим ташкилоти ва умумтаълим мактабларини иситиш янги тизимини Андижон намунаси сифатида амалга оширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳа куз-қиш мавсумини беталафот ўткизишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер