Оқтўбеда юз берган ЙТҲ оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Қозиғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг маълумотига кўра, 2018 йил 5 март куни соат 10:50 да Қозоғистон Республикаси Оқтўбе вилояти Олке қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Самара — Чимкент” автомобил йўлининг 778 км.да Тошкент — Санкт-Петербург йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақами D 432 АDА 04 “КАМАЗ” юк автомобили билан давлат рақами 505 198 RUS “Opel-Astra” енгил автомашинасининг тўқнашуви натижасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахси аниқланди.
Ҳалок бўлган фуқаролар ҳақида маълумот:
1978 й.т. Исаков Зохиджон Мансурович (ҳайдовчи, Андижон вилояти, Асака тумани, “Ўзбекистон” ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган).
1975 й.т. Юлдашев Кодиржон Комилович (йўловчи, Андижон вилояти, Асака тумани, “Ўзбекистон” ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган).
Ҳалок бўлган фуқароларнинг жасади Оқтўбе шаҳар моргида сақланмоқда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва яқин қариндошларини хабардор қилиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.
Содир бўлган ҳодиса юзасидан Сизни қизиқтирган маълумотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолият кўрсатаётган (+99871) 147-10-50 “Тезкор рақами”га мурожаат қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг