Оқова сув назорати: Қоидабузарликка чек қўйилди
Андижон вилоятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда оқова сув билан боғлиқ қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан тизимли тадбирлар олиб борилмоқда. Навбатдаги назорат жараёнларида оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларига зид ҳолат аниқланди.

Инспекция ходимлари Андижон шаҳрида ўтказган ўрганишлар давомида “Нодирабегим” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Машраб кўчасида фаолият юритаётган “Mahdiya mobi max” масъулияти чекланган жамияти иш фаолиятини текширди. Ўрганиш жараёнида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган оқова сув белгиланган меъёрлардан ортиқ ифлосланиш концентрацияси билан марказлашган оқова сув тармоқларига оқизилаётгани, шунингдек, уларни олдиндан тозалаш бўйича зарур технологик чоралар етарли даражада амалга оширилмагани маълум бўлди.
-Аниқланган қоидабузарлик ҳолати юзасидан ташкилот раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 163¹-моддасига мувофиқ 4 миллион 120 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди,-дейди инспекция шўъба бошлиғи Нодирбек Рустамов. -Шу билан бирга, оқова сувни норматив талабларга мос ҳолатга келтириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.

Маълум қилинишича, жорий йил давомида ушбу йўналишда жами 77 та текширув ўтказилиб, 59 та ҳолатда тегишли чоралар кўрилган, шундан 27 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Инспекция томонидан оқова сув билан боғлиқ қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари белгиланган режа асосида изчил давом эттирилмоқда.
Хумоюнжон СОДИҚЖОНОВ, журналист.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг