Она тилимизга эҳтиром
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбек тили байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтди.
Бухоро шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали пойи эрта тонгдан анвойи гулларга бурканди. Бу ерда она тилимизга давлат мақоми берилганининг 35 йиллиги муносабати билан маросим ўтказилди.

Унда сўз олганлар она тилимизнинг ўзлигимизни англашдаги ўрни ва аҳамияти, унинг мавқейини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди. Талаба-ёшлар томонидан ўзбек тили мадҳ этилган шеърлар ёд айтилди.
Байрамнинг асосий тантанаси эса вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Маданий-маърифий соҳа вакиллари, тилшунослар, ижодкорлар, муаллимлар, ёшлар вакиллари қатнашган тадбирда «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг тарихий аҳамияти, тилимизни асраб-авайлаш қадрият даражасига кўтарилгани, Конституцияда давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилгани тўғрисида сўз борди. Шу каби саъй-ҳаракатлар натижасида она забонимиз дунё тиллари қаторида ўз ўрнига эга бўлди. У халқаро минбарларда ҳам баралла янграяпти. Галдаги вазифа эса тилимиз софлигини сақлаш, унинг мавқейини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Вилоят санъат усталари томонидан тайёрланган театрлаштирилган байрам дастури маданий-маърифий кечага ўзгача файз бағишлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг