Она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони қачон ўтказилиши маълум бўлди

19:21 23 Январь 2026 Жамият
137 0

Она (ўзбек, қорақалпоқ, рус) тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2026 йил 31 январь (шанба), 1-2 февраль (якшанба, душанба) ва 7-8 февраль (шанба, якшанба) кунлари ўтказилади. Бу ҳақида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумот берди.

Тест синовларида иштирок этувчи талабгорлар рухсатномани «my.gov.uz» веб-сайтидаги «Менинг аризаларим» бўлими орқали юклаб олишлари мумкин бўлади. Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, вақт ва манзил кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтда етиб келишлари сўралади.

Тест синови ўтказиладиган биноларга кириш:

  • 1-смена: 07:00– 08:30
  • 2-смена: 13:00 – 14:30

Шунингдек, талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида киритилади. Белгиланган вақтдан кечиккан талабгорлар: 1-смена учун соат 08:30 дан, 2-смена учун соат 14:30 дан кейин тест синовига киритилмайди ва улар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер