Ўн йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди

17:30 24 Октябр 2024 Жамият
516 0

Фото: Истанбулдаги Бош консулхона

Ўзбекистонда 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган Хатича Мусоевна Жафарова Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар хабар берди.

Маълум қилинишича, 1951 йилда туғилган аёл Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган ва бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.

Х. Жафарова 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган. У жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2014 йилда қидирувга берилган.

Шунингдек, Консулхона хабарида ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер