Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини ёритишдаги янги трендлар

19:45 04 Ноябрь 2022 Жамият
596 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

2022 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида “Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини ёритишдаги янги трендлармавзусида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари (матбуот котиблари) учун семинар ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Ист-Вест менежмент институти (East-West Management Institute)нинг Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси кўмагида ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда демократлаштириш жараёнларини узвий давом эттириш, хусусан, суд журналистикаси ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва судлар фаолиятида очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлаш бўйича мақсадли чора-тадбирлар қабул қилинди. Жумладан, 2020 йил 24 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2021 йил 1 январдан вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанатлар (матбуот котиблари) иш бошлади.

Семинардан кўзланган мақсад амалдаги қонунчилик асосида ОАВ вакиллари ва блогерлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, хусусан, судлов моҳиятини очиб беришга қаратилган ҳамда судлар фаолияти ҳақидаги бошқа ахборот материаллари сифатини ошириш, бу йўналишда илғор ҳорижий тажрибани ўрганиш, суд маълумотлари билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш, судлар фаолиятига тааллуқли, шу жумладан танқидий руҳдаги материаллар бўйича журналистлар ва аҳоли билан ўзаро фикр алмашиш юзасидан ишларни ташкил этишдан иборат.

Семинарда танқидий материалларга муносабат тайёрлаш ва билдириш, АҚШ Олий судлари матбуот котибларининг ҳарйиллик анжумани (CCPIO 2022) натижалари, судлар матбуот котиблари фаолиятида рақамли коммуникациялар ўрни ва Ўзбекистон медиасегментининг судлар фаолиятини ёритишдаги гендер муносабатлар талқини каби мавзулар бўйича йиғилганларга кенг маълумот берди.

        Луанн Гронховд - АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистон Республикасидаги миссиясининг таълим масалалари бўйича директори сўзлаган нутқида “Аввало, бугунги семинар учун танланган мавзу—“Оммавий ахборот воситаларида суд фаолиятини ёритишдаги янги трендлар” – ўта долзарб, муҳим эканини ва бугунги тезкор давр, шиддатли ахборот оқими барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олдига ўз фаолияти шаффофлигини таъминлаш учун жамоатчиликка ўз вақтида, холис ва ҳаққоний ахборотларни етказиш вазифасини қўймоқда деб таъкидлаб ўтди.

 Судлар ва оммавий ахборот воситалари: инқирозга қарши алоқа, шов-шувли суд ишларини ёритиш шароитида низоли вазиятларнинг олдини олиш, журналистиканинг “ёзилмаган” қонунлари: журналист нимани кўради ва эшитади, у ахборотни қандай тушунади ва талқин этади, «журналистларнинг “ноқулай” саволларига қандай жавоб бериш лозим» каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга семинар доирасида “Судлар ва оммавий ахборот воситалари: савол ва жавоб” рисоласи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Стратегик коммуникациялар бўйича режа лойиҳалари ҳам иуҳокама қилинди.

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер