Олтинсой туманида ҳам ҳоким ўзгарди
Мавлянов Отабек Рустамович Олтинсой тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 30 декабрь куни бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўтарилган.
Мазкур сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этган. Сессия давомида шу кунгача Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Бахром Махматраэмов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Вилоят ҳокими туман ҳокими лавозимига Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган Мавлянов Отабек Рустамович номзодини таклиф этди. Мазкур номзод Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Маълумот учун, Отабек Мавлянов 1980 йилда Термиз туманида туғилган. 2001 йилда Термиз давлат университетини молия йўналиши бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, Термиз тумани ҳокимининг ўринбосари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг