«Олтин илинжи»даги завод ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖга қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида содир этилган ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилди.
«Олтин илинжи» номи билан танилган ушбу заводда ишловчи икки нафар смена устаси ва бир нафар бўлинма апаратчиси олдиндан тил бириктириб, йирик ҳажмдаги олтинни яшириш орқали талон-торож қилишни режалаштирган.
Улар оғирлиги 2,5 килограмм бўлган, таркибида катта миқдорда олтин моддаси мавжуд бўлган ярим тайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйишган. Тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳаракатлар фош қилиниб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан дарҳол назоратга олинган.
Экспертиза натижасига кўра, аниқланган маҳсулот таркибида 1 килограмм 523 грамм соф олтин мавжуд бўлиб, унинг умумий қиймати 2 миллиард 102 миллион сўмга тенг экани маълум қилинди. Ушбу ноқонуний ҳаракатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми «а» банди (олдиндан тил бириктириб йирик миқдордаги ўзлаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат кон саноатида шаффофликни таъминлаш, йирик бойликлар устидан назоратни кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа тегишли органлар бу борадаги мониторинг ва назорат ишларини давом эттирмоқда.
Нодира Раҳимова,
ЎзЖОКУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг