Олимлар: Мамонтлар аллергия сабаб йўқ бўлиб кетган
Халқаро олимлар гуруҳи Сибир мамонтининг тўқималарини таҳлил қилиб, бу ҳайвонларнинг ўлими сабаблари ҳақида фаразни илгари сурди. Уларнинг фикрига кўра, мамонтлар аллергия қурбони бўлишган. Аллергия иқлим исиши туфайли пайдо бўлган гулчанглардан юзага келган.
Аксарият олимлар мамонтларнинг йўқ бўлиб кетишига иқлим ўзгариши ва қадимги одамларнинг фаолияти сабаб бўлган деб ишонишади. Бироқ, муқобил версиялар мавжуд. Хусусан, Исроил, Италия ва Россия олимлари Сибирнинг абадий музлигида топилган мамонтлар қолдиқларини ўрганишди. Ҳайвон тўқималарининг таҳлили шуни кўрсатдики, тўқималарда тирик организмларни вируслар, бактериялар ва аллергенлардан ҳимоя қилувчи иммуноглобулин оқсиллари мавжуд.
Олимлар мамонтлар тўқималарида топилган иммуноглобулинларни ўсимлик гулчангларига аллергик реакциянинг намоён бўлиши билан боғлашди.
Олимларнинг фикрича, иқлим исиши туфайли ўсимликлар учувчи органик бирикмаларнинг янги турларини ишлаб чиқара бошлаган. Бу эса ўз навбатида ўша пайтда Ерда яшаган фаунада ҳид сезиш билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқарган.
Ҳид ҳисси ҳайвонларнинг сув ва озиқ-овқат излаш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Лекин ўсимлик гулчанглари, олимларнинг фикрига кўра, сурункали аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса пировардида ҳайвонларнинг ҳаётийлигига салбий таъсир кўрсатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг