Олимлар дунёда энг кенг тарқалган жигар касалликларидан бирига шифо топишди
Иллюстратив фото
Халқаро тадқиқотчилар жамоаси жигарни ёғ босиши метаболик касаллигининг ривожланишида муҳим роль ўйнаши мумкин бўлган оқсилни аниқлашди. Таъкидлаш жоизки, ушбу касаллик бутун дунёда энг кенг тарқалган сурункали хасталиклардан бири ҳисобланади.
Таъкидланишича, аниқланган E2F2 оқсили касалликнинг жигар циррози ёки саратони каби оғирроқ шаклларга ўтишининг олдини олишга қодир янги терапевтик мақсадга айланиши мумкин.
Ушбу касаллик спиртли ичимликларни суиистеъмол қилмайдиган одамларда жигарда ёғ тўпланиши билан тавсифланади. Унинг ривожланиши семизлик ва 2-тоифа қандли диабет билан чамбарчас боғлиқ. Ҳозирги кунда сайёрамиз аҳолисининг қарийб 40 фоизи ушбу касалликдан азият чекади. Ачинарлиси, беморлар сони ўсишда давом этмоқда.
“Баъзи беморларда бу жараён секин, аммо бошқаларида у тез ривожланади, бу яллиғланиш ва жигар саратони хавфини оширади”, — дейди тадқиқотнинг бош муаллифи, профессор Патрисия Аспичуэта.
Олимлар E2F2 оқсили липид метаболизми ва сафро кислоталари синтезида иштирок этадиган генларни фаоллаштирувчи ёки бостирувчи “калит” вазифасини бажаришини аниқладилар. Ушбу оқсилнинг фаоллигининг ортиши жигар учун токсик моддалар — холестерин ва ёғ кислоталарининг тўпланишига ёрдам беради ва шунингдек, сафро оқимини бузади. Натижада, сафро тузлари жигар ва қонда тўпланиб, яллиғланиш ва фиброз ривожланишини тезлаштиради.
“Биз узоқ вақтдан бери жигарни ёғ босиши касаллиги билан оғриган баъзи беморларда сафро кислоталарининг тозаланиши бузилганлигини биламиз. Энди биз бу нима учун содир бўлишини тушунамиз...”, — дейди Аспичуэта.
Бундан ташқари, тадқиқотчилар E2F2 холестерин ва сафро кислоталари синтезини, шунингдек, уларни жигардан чиқариб ташлашни тартибга солувчи miR34a-5p микромолекуласининг фаоллигини назорат қилишини аниқладилар. Олимларнинг фикрига кўра, E2F2 фаоллигини камайтириш истиқболли даволаш стратегияси бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг