Олий Мажлис Сенати Раиси ташриф доирасида Беларусь Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси билан учрашди
Душанбе шаҳрига амалий ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталя Кочанова билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида Наталя Кочанова Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда изчил ва барқарор ривожланаётганини таъкидлади. Бу жараён икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва изчил саъй-ҳаракатлари самараси эканлиги қайд этилди.
2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган Тўртинчи Ўзбекистон-Беларусь парламентлараро форумига тайёргарлик масалаларини батафсил муҳокама қилинди. Келгуси форум доирасида парламентлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини, ёшлар парламентлари ҳамда илм-фан вакиллари учрашувларини, тадбиркор аёлларнинг бизнес мулоқотини ва миллий маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, форумнинг устувор йўналишлари сифатида қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармацевтика, ИТ-технологиялар, таълим соҳасидаги ҳамкорлик, ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар ташаббусларини ривожлантириш белгилаб олинди.
Учрашув якунида келгуси парламентлараро форумни самарали ташкил этиш ва унинг доирасида амалга ошириладиган ташаббусларнинг аниқ натижадорлигини таъминлаш мақсадида томонлар ўртасида қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг